«Бавария»нинг 2026/2027 йилги УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичидаги ўйинлари санаси ва бошланиш вақтлари маълум бўлди. Мюнхенликларнинг ушбу босқичдаги ўйинлар тақвими УЕФА расмий сайтида эълон қилинди.
«Бавария»нинг Чемпионлар лигаси умумий босқичидаги ўйинлари:
1-тур: 10 сентябрь, «Бавария» — «Будё-Глимт»;
2-тур: 13 октябрь, «Викинг» — «Бавария»;
3-тур: 21 октябрь, «Бавария» — «Арсенал»;
4-тур: 3 ноябрь, «Атлетико» — «Бавария»;
5-тур: 25 ноябрь, «Лилль» — «Бавария»;
6-тур: 8 декабрь, «Бавария» — «Славия»;
7-тур: 20 январь, «Манчестер Юнайтед» — «Бавария»;
8-тур: 27 январь, «Бавария» — «Бетис».
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби Франциянинг «Пари Сен-Жермен» клуби ҳисобланади. 2025/2026 йилги мавсум финалида парижликлар Лондоннинг «Арсенал» жамоасини 1:1, пенальтилар бўйича 4:3 ҳисобида мағлуб этган.
Жорий мавсум Чемпионлар лигаси финали 2027 йил 5 июнь куни Испаниянинг Мадрид шаҳридаги «Метрополитано» стадионида бўлиб ўтади.













