Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Фирмино: «Барча ҳужумчилар қийин даврларни бошдан кечиради»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль»нинг собиқ футболчиси, ҳозирда Қатарнинг «Ас-Садд» клуби футболчиси Роберто Фирмино мерсисайдликлар ҳужумчиси Александр Исакни жамоада ўзини кўрсатишга уринаётгани учун қўллаб-қувватлади.

«Алекс ижобий кайфиятни сақлаб қолиши керак. Барча ҳужумчилар қийин даврларни бошдан кечиради, аммо у аввалги йилларда Премьер-лигадаги энг яхши футболчилардан бири эканини аллақачон исботлаган. «Ливерпуль» каби катта клубда ўйнаганингда, айниқса сен учун катта маблағ тўланган бўлса, доимо босим бўлади. Аммо у шунчаки хотиржам бўлиши керак ва ишонаманки, голлар ҳам келади.

Алексни ўтган мавсумдаги ўйинларига қараб баҳолаб бўлмайди, чунки у жароҳатлар сабаб кўплаб учрашувларни ўтказиб юборди. Бу клуб учун ҳам умуман олганда оғир мавсум бўлди. Аммо ҳозир янги мураббий билан янги бошланиш. Ишонаманки, у атрофидаги футболчиларга кўникиб, кўпроқ имкониятга эга бўлгани сайин ўзига бўлган ишончи ортади.

9-рақамли ҳужумчи бўлиш, голлар уриш ва жамоага ғалаба қозонишда ёрдам бериш учун бундан яхшироқ жой йўқ. «Энфилд» — ўзига хос жой. Сен «Ливерпуль» учун бор кучингни берсанг, мухлислар сени қўллаб-қувватлайди. Мен унга ишонаман», — дея Фирминонинг сўзларини The Athletic келтирмоқда.

Киритилди: 17:40, 29.08.2026.
Ўқилди: 863 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5314]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4070]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3361]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3135]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [2995]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [2922]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2454]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2351]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2337]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2291]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик