Кириш Регистрация

«Милан» Риччини «Комо»га 1,5 миллион евро эвазига ижарага берди

Баҳо:
+ | -

«Милан» ярим ҳимоячиси Самуэле Риччи «Комо»га ўтди.

Чемпионлар лигасида илк бор иштирок этадиган клуб 25 ёшли ярим ҳимоячини сотиб олиш ҳуқуқи билан бир мавсумга ижарага олди.

Жанлука Ди Марцио маълумотига кўра, «россонерилар» Самуэле Риччининг ижараси учун 1,5 миллион евро олади. Шунингдек, мавсум якунида «Комо» еврокубокларга йўл олган тақдирда, битимда бонуслар ҳам кўзда тутилган. Футболчини сотиб олиш опцияси 22 миллион еврони ташкил этади.

Риччи «Торино»дан 23+1,5 миллион евро эвазига трансфер қилинганидан сўнг «Милан»да бир мавсум ўтказди. Таянч ярим ҳимоячи А Сериядаги 31 та ўйинда 1 та гол урди, 4 та голли узатма амалга оширди ва 3 та сариқ карточка олди.

Киритилди: 18:19, 29.08.2026.
Ўқилди: 886 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик