Бироз олдин Бундеслиганинг 1-турида «Унион» ўз майдонида «Айнтрахт»ни қабул қилди. Сермаҳсул кечган учрашувда жамоалар 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади.
«Унион» 3-дақиқадаёқ ҳисобни очди. Йосип Юрановичнинг узатмасидан сўнг Эммануэль Латте Лат тўпни дарвозага жойлади. Бироқ «Айнтрахт» тезда жавоб қайтарди. Юнес Эбнуталиб икки дақиқа ичида дубль қайд этиб, жамоасини олдинга олиб чиқди.
67-дақиқада Эбнуталиб ўзининг учинчи голини уриб, хет-трикка эришди. 79-дақиқада Леопольд Кверфельднинг бош билан йўллаган зарбаси «Унион»га фарқни битта голгача қисқартириш имконини берди.
Мезбонлар мағлубиятдан қутулиш учун сўнгги дақиқаларда бор кучини ишга солди ва қўшимча вақтнинг 2-дақиқасида Тим Скарке ҳисобни тенглаштирди. Шу тариқа, «Унион» иродали ҳаракатлари эвазига бир очкони сақлаб қолди.













