Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

«Астон Вилла» ҳимоячисини «Манчестер Юнайтед»га қўйиб юбормоқчи эмас

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла»нинг чап қанот ҳимоячиси Ян Матсеннинг «Манчестер Юнайтед»га ўтиш эҳтимоли юқори эмас.

«Қизил иблислар» трансфер ойнаси ёпилишидан олдин 24 ёшли нидерландиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бироқ «Астон Вилла» Матсен билан хайрлашиш ниятида эмас.

Sky Sports маълумотига кўра, Бирмингем клуби футболчига янги шартнома таклиф қилишга тайёрланмоқда. Томонлар ўртасидаги музокаралар яқин вақт ичида бошланиши кутилмоқда.

Матсеннинг «Астон Вилла» билан амалдаги шартномаси 2030 йилга қадар мўлжалланган.

Нидерландиялик ҳимоячи 2024 йил ёзида «Челси»дан 44,5 миллион евро эвазига харид қилинган эди.

Transfermarkt портали «Челси» академияси тарбияланувчисининг ҳозирги бозор қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 04:23, 30.08.2026.
Ўқилди: 1001 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик