Кириш Регистрация
03/09 19:00 ОКМК - Хоразм
04/09 18:00 Бунёдкор - Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор - Локомотив
04/09 19:00 Насаф - Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор - Андижон

«Милан» Леау ўрнига англиялик вингерни сотиб олишга жуда яқин

Баҳо:
+ | -

Таниқли италиялик инсайдер Фабрицио Романо «Милан» Омари Хатчинсонни ўз сафига қўшиб олишга жиддий киришганини тасдиқлади.

Унинг маълумотига кўра, томонлар келишувга деярли эришган ва Хатчинсон яқин орада Италия клуби футболчисига айланиши мумкин. Шу тариқа, у «Милан»да ҳамюрти Рубен Лофтус-Чик билан бирга тўп тепади.

«Россонери» сафида яна бир англиялик футболчи — Фикайо Томори ҳам бор. Бироқ ҳимоячининг яқин вақт ичида сотилиши ёки ижарага берилиши эҳтимоли юқори.

Pianeta Milan нашри Романога таяниб хабар беришича, Хатчинсон «Милан»га кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара асосида ўтиши кутилмоқда.

Келишувнинг бошқа тафсилотлари трансфер расман эълон қилинганидан сўнг маълум бўлиши кутилмоқда.

Киритилди: 04:40, 30.08.2026.
Ўқилди: 1018 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик