Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

«Форест» «Эвертон»нинг ёш иқтидори учун катта маблағ тайёрлади

Баҳо:
+ | -

«Ноттингем Форест» «Эвертон» ярим ҳимоячиси Харрисон Армстронг учун 46,6 миллион евро миқдорида таклиф тайёрламоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.

«Ўрмончилар» 19 ёшли футболчининг трансфери бўйича келишувга эришишга умид қилмоқда. Эҳтимолий битимга Армстронг келажакда бошқа клубга сотилса, «Эвертон»га трансфер суммасидан маълум фоиз тўлаш банди ҳам киритилиши мумкин.

«Эвертон» раҳбарияти эса ҳозирча ўзининг ёш иқтидори билан хайрлашишга тайёр ёки тайёр эмаслиги борасида якуний қарор қабул қилмаган.

Армстронг «Эвертон» академиясининг энг истиқболли тарбияланувчиларидан бири ҳисобланади. У асосий жамоа сафида 23 та учрашувда майдонга тушган. Яқинда «Кристал Пэлас»га қарши 2:0 ҳисобида ғалаба қозонилган баҳсни ҳам асосий таркибда бошлаган.

Қайд этилишича, Армстронгнинг клубни тарк этиши «Эвертон» мухлислари орасида жиддий норозиликка сабаб бўлиши мумкин.

Киритилди: 04:51, 30.08.2026.
Ўқилди: 753 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик