«Интер»нинг собиқ футболчиси Себастьяно Эспозито «Сассуоло» сафига қўшилди. У бунга қадар «Кальяри» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди.
«Сассуоло» матбуот хизмати маълум қилишича, 2002 йилда туғилган ҳужумчи «Кальяри»дан кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олинган. Келишув 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Клуб трансфернинг бошқа тафсилотларини очиқламаган.
Айни пайтда «Сассуоло» Италия А Сериясининг 2-турида «Торино»га қарши баҳс олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Сассуоло» ўтган мавсумни чемпионат турнир жадвалида 11-ўринда якунлаган эди.













