Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Симеоне: «Биз Альваресга ёрдам берамиз»

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне ҳужумчи Хулиан Альвареснинг ҳозирги ҳолати ҳақида фикр билдирди.

26 ёшли аргентиналик футболчи руҳий ҳолати билан боғлиқ муаммолар сабаб Ла Лиганинг «Севилья»га қарши 3:1 ҳисобида якунланган учрашуви қайдномасига киритилмади.

Маълум бўлишича, Альварес «Барселона»га ўтишни истамоқда, бироқ «Атлетико» футболчини тўғридан-тўғри рақобатчисига сотиш ниятида эмас.

«У шахсий қийинчиликларга дуч келди. Аммо яна бир бор айтаман: спорт билан боғлиқ барча масалаларда унга ёрдам берамиз. У ҳам бизга ёрдам беради, чунки Хулиан — жуда юқори савияли футболчи.

Трансферлар? Ҳар қандай ҳолат юз бериши мумкин. Буни Альварес билан боғлиқ вазият туфайли айтаётганим йўқ. Футболда ҳамма нарса бўлади, аммо ҳозир бирор аниқ ҳолатни назарда тутмаяпман», — дея Симеоненинг сўзларини келтиради Atletico Universe.

Миш-мишларга кўра, мадридликлар Хулиан Альваресни «Арсенал»га 150 миллион евро эвазига сотишга тайёр. Бироқ футболчининг ўзи Англияга қайтишни истамаяпти.

Киритилди: 08:17, 30.08.2026.
Ўқилди: 1095 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик