Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Амрабат «Аякс» билан келишувга эришди

Баҳо:
+ | -

Марокаш терма жамоаси ярим ҳимоячиси Софьян Амрабат «Фенербахче»ни расман тарк этди. Томонлар шартномани муддатидан олдин бекор қилиш бўйича келишувга эришди.

30 ёшли футболчи эркин агент мақомини олди ва фаолиятини «Аякс»да давом эттиради. Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, Амстердам клуби футболчи билан тезкор музокара ўтказиб, шахсий шартлар бўйича оғзаки келишувга эришган.

Аввалроқ Амрабатга «Бетис» ҳам қизиқиш билдирган эди. Марокашлик футболчи ўтган мавсум ушбу клубда ижара асосида тўп тепиб, Ла Лигада 17 та учрашувда майдонга тушган. Бироқ севильяликлар билан трансфер амалга ошмади.

Шунингдек, ярим ҳимоячи Форс кўрфази минтақасидаги клублардан тушган молиявий жиҳатдан манфаатли таклифларни рад этиб, фаолиятини Европада давом эттиришга қарор қилган.

Амрабат учун Эредивизия бегона чемпионат эмас. У профессионал фаолиятининг дастлабки йилларида Нидерландияда «Утрехт» ва «Фейеноорд» клублари сафида тўп тепган.

Киритилди: 08:44, 30.08.2026.
Ўқилди: 753 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик