29 август, шанба куни "Ливерпуль" ва "Ноттингем Форест" Англия Премьер-лигасининг 2-турида 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. "Ўрмончилар" сафида ярим ҳимоячи Морган Гиббс-Уайт гол урди.
26 ёшли англиялик футболчи 2026 йил давомида АПЛда 13 та гол киритди.
Opta статистик хизмати маълумотига кўра, Гиббс-Уайт йил бошидан буён Премьер-лиганинг энг яхши тўпурарига айланиб, "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холандни ортда қолдирди. Норвегиялик футболчи ҳисобида 12 та гол бор.
Шунингдек, Гиббс-Уайт ва Холанд 2026 йилда клуб мусобақаларида натижали ҳаракатлар сони бўйича АПЛнинг энг яхши футболчилари бўлиб турибди. Ҳар иккиси 20 тадан гол+ассист қайд этган.













