"Ноттингем Форест" "Кристал Пэлас" дарвозабони Дин Хендерсонни ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўрди.
Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, "Кристал Пэлас" "ўрмончилар"нинг таклифини рад этган. Лондон клуби раҳбарияти Хендерсонни жамоада сақлаб қолишни хоҳламоқда ва жорий ёзда у билан хайрлашишни режалаштирмаяпти.
29 ёшли англиялик дарвозабон 2023 йил августидан буён "Кристал Пэлас" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Хендерсоннинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 28 миллион еврога баҳоламоқда.













