"Реал" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем ўзи учун севимли бўлган "ўнлик" позициясига қайтгани ҳақида фикр билдирди.
"Мен яна майдонда эркин ҳаракат қилишдан завқ оляпман. Менимча, бу мен учун энг яхши позиция, чунки айнан шу роль менга ўзимнинг энг кучли жиҳатларимни намойиш этиш имконини беради. Мураббийнинг менга шу вазифада ишонч билдиргани учун жуда миннатдорман", — дея Беллингемнинг сўзларини келтиради The Touchline.
23 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсумда Испания Ла Лигасида 2 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
30 август куни "Реал" ўз майдонида "Малага"ни қабул қилади. 3-тур учрашуви Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.













