Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Бундеслиганинг энг тезкор футболчиси АПЛга ўтмоқда

Баҳо:
+ | -

АПЛ дебютанти "Халл Сити" Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби вингери Жан-Маттео Баойяни сотиб олиш бўйича келишувга эришди.

BBC маълумотига кўра, ёз бошида "Арсенал"га ўтиши мумкинлиги айтилган 21 ёшли француз футболчи тиббий кўрикдан ўтиш учун "Халл"га йўл олган.

Баойя "Айнтрахт" сафида 78 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. У "йўлбарслар"нинг жорий трансфер ойнасидаги 13-харидига айланиши кутилмоқда.

Француз футболчиси ҳужум чизиғининг бир нечта позициясида ҳаракат қила олади, аммо асосан чап қанот вингери сифатида тўп тепади.

Баойя Бундеслига тарихида қайд этилган энг юқори тезлик рекорди соҳиби ҳам ҳисобланади. У 2025 йил март ойида "Бохум"га қарши учрашувда соатига 37,16 километр тезликка эришган.

Киритилди: 11:47, 30.08.2026.
Ўқилди: 1928 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик