Марокашлик ярим ҳимоячи Софьян Амрабат фаолиятини Нидерландия чемпионатида давом эттиради. 30 ёшли футболчининг янги клуби Амстердамнинг «Аякс» жамоаси бўлди.
Клуб матбуот хизмати маълум қилишича, Амрабат «Аякс» сафига эркин агент мақомида қўшилган. Томонлар 2028 йил ўрталарига қадар мўлжалланган шартнома имзолаган.
Футболчининг аввалги клуби Туркиянинг «Фенербахче» жамоаси эди. Амрабат фаолияти давомида «Фиорентина», «Брюгге», «Фейеноорд», «Утрехт», «Верона», «Бетис» ва «Манчестер Юнайтед» клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган.
Софьян Амрабат Марокаш терма жамоаси сафида 63 та учрашув ўтказган.













