Кириш Регистрация

Костакурта Жонатан Дэвидни кескин танқид қилди

Баҳо:
+ | -

«Милан» ва Италия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Алессандро Костакурта «Ювентус» ҳужумчиси Жонатан Дэвиднинг ўйинини кескин танқид қилди.

Канадалик форвард А Серияда «Парма»га қарши 2:0 ҳисобида якунланган учрашувда 57 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. У сариқ карточка олди ва самарали ҳаракат қайд этмади.

«Дэвид майдонда бўлганида, «Ювентус» гўё ўн киши бўлиб ўйнайди. Бир футболчи кам бўлганда ҳаракат қилиш осон эмас.

Мен ундан ҳафсалам пир бўлди. Спаллетти унинг бор кучини бераётганини айтганда ҳақ, аммо Дэвид майдонда мутлақо ҳеч нарса кўрсатмаяпти.

Алайбегович, сиз айтганингиздек, балки тортинчоқдир, аммо менимча, у бироз яхшироқ кўриняпти», — деди Костакурта Sky Sport эфирида.

Киритилди: 14:00, 30.08.2026.
Ўқилди: 820 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик