Кириш Регистрация

«Фиорентина» 100 ёшга тўлди

Баҳо:
+ | -

«Фиорентина» ўзининг 100 йиллигини нишонлади. Клуб бу муносабат билан «Фрозиноне»га қарши ўйин олдидан катта тантанали тадбир ташкил қилди.

Унда клубга алоқадор бўлган турли шахслар, жумладан, жамоани аввал бошқарган, кейин эса Италия терма жамоасига мураббийлик қилган Чезаре Пранделли ҳам таклиф этилди.

«Ҳис-туйғулар, муҳаббат — «Фиорентина» мен учун ҳамма нарса. Болаликдаги каби қувончни ҳис қиласиз — бугун худди шундай кун. Собиқ футболчилар билан учрашиш кучли ҳис-туйғуларни уйғотади, бутун «Фиорентина»ни кўриш эса ҳақиқатан ҳам ўзига хос туйғу. Мен доимо «Франки» стадионидан бир парча қалбимда бўлишини истардим», — деди Пранделли.

Киритилди: 14:12, 30.08.2026.
Ўқилди: 734 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик