«Гамбург» «Арсенал» ярим ҳимоячиси Фабиу Виейрани тўлиқ сотиб олиш бўйича музокараларнинг илғор босқичига етди. Битим қиймати тахминан 10 миллион еврони ташкил этиши мумкин.
BBC маълумотига кўра, Лондон клуби трансфер ойнаси сешанба куни ёпилишидан олдин 26 ёшли португалиялик футболчини сотишни истамоқда. «Арсенал»да томонлар келишувга эриша олишига ишонч ортиб бормоқда.
«Арсенал» Виейрани 2022 йилда «Порту»дан қарийб 40 миллион еврога харид қилган эди. Бироқ ярим ҳимоячи Лондон клуби асосий таркибидан мустаҳкам жой ола олмади.
Виейра «Арсенал» сафида жами 47 та учрашув ўтказган. Шундан АПЛда атиги 5 марта асосий таркибда майдонга тушган.
Португалиялик футболчи ўтган мавсумни «Гамбург»да ижара асосида ўтказди. У Бундеслигада 29 та учрашувда 7 та гол урди.













