Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

«Барселона» ҳужум чизиғини Жезус билан кучайтириши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Барселона» «Арсенал» ҳужумчиси Габриэл Жезус трансфери учун курашга қўшилди.

Mundo Deportivo маълумотига кўра, каталонияликлар 29 ёшли бразилиялик футболчининг эҳтимолий трансфери бўйича музокаралар ўтказган.

«Барселона»нинг асосий мақсади узоқ вақт давомида Хулиан Альварес бўлиб келган. Бироқ «Атлетико» аргентиналик ҳужумчини каталонияликларга сотиш бўйича музокара олиб боришни истамаяпти.

Габриэл Жезус 2022 йил ёзидан буён «Арсенал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган.

«Арсенал» трансфер ойнаси ёпилишидан олдин форвард билан хайрлашишга тайёр экани айтилмоқда. Аввалроқ Жезусга «Наполи» ҳам қизиқиш билдирган эди.

Киритилди: 17:41, 30.08.2026.
Ўқилди: 1502 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик