Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти ва Англия миллий жамоаси устози Томас Тухель Англия Премьер-лигасидаги "Челси" — "Брайтон" учрашувини бирга томоша қилмоқда.
Икки мутахассис "Стэмфорд Бридж" стадионида ёнма-ён жойлашиб, жамоаларнинг ҳаракатларини кузатмоқда.
Қизиғи, Анчелотти ҳам, Тухель ҳам фаолияти давомида "Челси"ни бошқарган.
Айни пайтда Лондонда ўтаётган баҳсда Хаби Алонсо бошчилигидаги "Челси" ишончли устунликка эга. Мезбонлар биринчи бўлим ўрталарига қадар рақиб дарвозасини уч марта ишғол қилишга улгурди.













