"Ювентус" "Лион"нинг чап қанот ҳимоячиси Николас Тальяфикони ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди.
Турин клуби трансфер ойнасининг сўнгги соатларида ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирган. Бироқ аввало "Ювентус" Хуан Кабал масаласини ҳал қилиши керак. Колумбиялик футболчига "Аталанта" қизиқиш билдирмоқда.
33 ёшли Тальяфико юқори савияда катта тажрибага эга. Аргентиналик футболчи фаолияти давомида "Аякс", "Банфилд", "Индепендьенте" ва "Мурсия" клубларида ҳам тўп сурган.
Тальяфико Аргентина терма жамоаси сафида 2022 йилги Жаҳон чемпионати ғолиби бўлган.
Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 4 миллион еврога баҳоламоқда.













