Кириш Регистрация
30/08 00:30 Севилья 1-3 Атлетико
30/08 18:00 Сўғдиёна - Жайхун
30/08 18:00 Челси 4-3 Брайтон
30/08 18:00 Лидс 1-1 Брентфорд
30/08 18:00 Сандерленд 1-0 Фулхэм
30/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
30/08 20:00 Реал Мадрид 4-0 Малага
30/08 20:30 Ман. Юнайтед 5-2 Ипсвич
30/08 21:30 Наполи 1-2 Комо
30/08 22:30 Депортиво 3-1 Валенсия
30/08 23:45 Кальяри 0-1 Интер
30/08 23:45 Лацио 1-0 Женоа
31/08 00:30 Сельта 0-2 Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче - Рома
31/08 22:30 Осасуна - Хетафе
31/08 23:45 Аталанта - Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла - Арсенал
01/09 00:30 Барселона - Райо Вальекано

Кэррик «Манчестер Юнайтед»нинг «Ипсвич»га қарши ўйиндаги характерини таъкидлади

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик «Ипсвич» устидан 5:2 ҳисобидаги ғалабадан сўнг жамоани қийин вазиятларни енгиб ўтиш қобилияти учун мақтади. Учрашув Англия чемпионатининг иккинчи тури доирасида ўтказилди.

«Якунда биз ҳақиқатан ҳам яхши ғалабага эришдик. Жуда яхши футбол намойиш этдик. Биринчи бўлиб гол ўтказиб юборганимиздан сўнг қийин вазиятга тушиб қолдик. Аммо бугунги энг муҳим жиҳат — йигитларнинг характери ва қийинчиликларни енгиб ўтиш қобилияти», — дея мураббийнинг сўзларини Sky Sports келтиради.

«Жамоанинг «Ипсвич» голига қандай муносабат билдиргани менга жуда ёқди. Ҳозир натижага қараб, бу ажойиб голлар урилган фантастик ўйин бўлганини айтиш осон. Аммо мени энг кўп хурсанд қилгани — йигитларнинг кайфияти, матонати ва ўзларига бўлган ишончи», — дея қўшимча қилди Кэррик.

«МЮ» 3 очко билан турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда. 6 сентябрь куни жамоа сафарда «Эвертон»га қарши ўйнайди.

Киритилди: 03:42, 31.08.2026.
Ўқилди: 301 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик