«Депортиво» Испания чемпионатининг учинчи турида «Валенсия»ни қабул қилди. Ла-Корунья жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, уч очкога эга бўлди.
Мезбонлар 13-дақиқада Сесар Таррега ўз дарвозасига гол уриб қўйганидан сўнг ҳисобда олдинга чиқди. 17-дақиқада Пьер-Эмерик Обамеянг гол урди, унга Марио Сориано ассистентлик қилди.
26-дақиқада «Валенсия» Умар Садиқнинг аниқ зарбасидан сўнг ҳисобдаги фарқни қисқартирди. 59-дақиқада эса «Депортиво» устунликни янада оширди — Муктар Дьякаби тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди.
«Депортиво» уч турдан сўнг 5 очко тўплади. «Кўршапалаклар» ҳисобида эса атиги 1 очко бор.













