Италия чемпионати доирасида «Кальяри» Миланнинг «Интер» жамоасига қарши баҳс олиб борди.
«Нерадзуррилар» учрашув бошидан ташаббусни қўлга олиб, тезкор гол уришни мақсад қилди. Миланликларнинг режаси иш берди. 9-дақиқада «Интер» рақиб дарвозасини ишғол қилди. Николо Барелланинг узатмасидан сўнг Хакан Чалханоглу гол урди.
«Кальяри» зудлик билан ҳимоядан чиқиб, тактикани ўзгартириши керак эди. Бироқ «Интер» дарвозабонини мағлуб этиш жуда қийин бўлди. Миланликлар ишончли ҳимояланиб, хатоларга йўл қўймади.
«Интер» икки турдан сўнг 6 очко жамғарди. «Кальяри» ҳисобида эса 3 очко бор.













