«Ювентус» яқин вақт ичида ҳужумчи Жонатан Дэвид билан хайрлашиши мумкин. Канадалик футболчига Мадриднинг «Атлетико» клуби қизиқиш билдирмоқда ва аллақачон расмий таклиф юборган.
Журналист Жанлука Ди Марцио маълумотига кўра, «кекса синьора» Жошуа Зиркзее вакиллари билан алоқани давом эттирмоқда. «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Дэвидга ўринбосар сифатида устувор номзод сифатида қаралмоқда. Нидерландиялик футболчига «Фиорентина» ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Transfermarkt баҳосига кўра, Жошуа Зиркзеенинг қиймати 20 миллион еврони ташкил этади. 25 ёшли футболчи Англия Премьер-лигасининг янги мавсумида «қизил иблислар»нинг ҳар икки учрашувида ҳам захирада қолди.













