Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

«Барселона» Ливаковични Ла Лигада рўйхатдан ўтказа олмаяпти

Баҳо:
+ | -

«Барселона» шу ҳафта Доминик Ливакович билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Бироқ каталонияликлар ҳалигача 31 ёшли хорватиялик дарвозабонни рўйхатдан ўтказа олмаган. Бу ҳақда Marca хабар берди.

Дастлаб «Барселона» спорт раҳбарияти дарвозабонлар чизиғини кучайтиришни режалаштирмаган эди. Жамоа спорт директори Деку Ливаковични олдиндан шартнома билан таъминлаб, Войцех Шчеснининг 2027/28 йилги мавсумдан бошлаб, шартномаси якунлангач, ўрнига келтиришни режалаштирган. Бироқ кейин клуб Ливаковичдан жорий мавсумнинг ўзида фойдаланиш мумкин, деган қарорга келди.

Трансфер расман эълон қилинганига қарамай, «Барселона» молиявий «фэйр-плей» талаблари билан боғлиқ чекловлар сабаб Ливаковични ҳозирча заявкага кирита олмаяпти. Клуб сўнгги имкониятгача кутишни режалаштирмоқда ва маош лимитида зарур жойни топишга умид қилмоқда.

Агар Ливаковични рўйхатдан ўтказишнинг иложи бўлмаса, дарвозабон ижарага берилади ва 2027/28 йилги мавсум бошида каталонияликлар сафига қўшилади.

Киритилди: 03:58, 31.08.2026.
Ўқилди: 1165 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик