«Барселона» Хулиан Альварес трансфери бўйича келишиш умидини сақлаб қолмоқда.
Бугун каталонияликлар «Арсенал»дан Габриэл Жезусни сотиб олиши маълум бўлди. Битим 10 миллион еврога баҳоланмоқда, шунингдек, бонуслар ҳам кўзда тутилган.
The Athletic маълумотига кўра, бразилиялик ҳужумчининг трансферига қарамай, «блауграна» Альварес бўйича режаларидан воз кечмаяпти. Клуб ёзги трансфер ойнаси ёпилгунга қадар «Атлетико» билан келишишга ҳаракат қилади. Аргентиналик футболчига «Арсенал» ҳам қизиқиш билдирмоқда.













