Кириш Регистрация

Платини «Олтин тўп» ҳақида: «Совринга 4–5 футболчи муносиб, аммо мен Хвича учун овоз бераман»

Баҳо:
+ | -

«Олтин тўп»ни уч марта қўлга киритган Мишель Платини 2026 йилда ушбу соврин «ПСЖ» вингери Хвича Кварацхелияга насиб этиши керак, деб ҳисоблайди.

«Бу мураккаб масала, чунки ўн йил давомида Месси ва Роналду даврини кузатдик. Энди “Олтин тўп” учун кураш анча очиқ, буни ўтган йили ҳам кўрдик.

Шунинг учун номларни айтмайман, аммо бу рўйхатда энг сермаҳсул футболчи Килиан [Мбаппе], деб ўйлайман. Родри жамоаси учун жуда муҳим эканини кўрдик, у жаҳон чемпионатида ҳам ажойиб ўйнади. Энг иқтидорли футболчи — Ламин Ямал. Фабиан Руис эса мумкин бўлган барча совринларни қўлга киритди... Мана, тўрт нафар.

Аммо мен “ПСЖ” футболчиси Кварацхелияни афзал кўраман. У “ПСЖ” билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Шунинг учун мен унга ишора қиламан, аммо у менинг мутлақ фаворитим, демаганман. Совринга муносиб бўлган тўрт ёки беш футболчи бор.

Килиан фантастик мавсум ўтказди, энг яхши тўпурар бўлди, аммо афсуски, одамлар “у ҳеч нарса юта олмади”, дейишади. Бошқалар эса кўп совринларни қўлга киритди, аммо энг яхши тўпурар бўла олмади», — деди Платини.

Киритилди: 04:15, 31.08.2026.
Ўқилди: 682 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик