Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Жуд Беллингемнинг тактик вазифаси ҳақида фикр билдирди.
Англиялик футболчи мавсум бошида португалиялик мутахассис қўл остида ажойиб ўйин намойиш этмоқда. Ярим ҳимоячи Испания Ла Лигасидаги учта учрашувда иккита гол ва иккита голли узатма қайд этди. Якшанба куни 23 ёшли футболчи «Малага»га қарши баҳсда ҳам гол уриб, «қаймоқранглилар»нинг 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабасига ҳисса қўшди.
«Ўтган мавсумда “Бенфика” билан “Реал”га қарши ўйнаганимизда, Беллингем ҳимояда деярли қўшимча чап қанот ҳимоячисига айланиб қолишини пайқагандим.
Ўшанда биз, “Бенфика”, бундан фойдаланганмиз. Энди эса бу ерда эканман, унинг яна шундай ҳаракат қилишини истамайман», — деди Моуриньо матбуот анжуманида.













