"Челси" ҳужумчиси Жоао Педро Англия Премьер-лигасининг 2-турида "Брайтон"га қарши учрашувда бир нечта голли ҳаракатни амалга оширди.
Бразилиялик футболчи 32-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилди. 63-дақиқада эса у ўз дарвозасига гол уриб қўйди.
74-дақиқада Педро Коул Палмернинг голига узатма берди.
24 ёшли футболчи жорий АПЛ мавсумида икки учрашувда 2 та гол ва 2 та голли узатма қайд этган.













