"Рома" Бразилия ҳужумчиси Луис Энрикени ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди. Бу ҳақда таниқли журналист Жанлука Ди Марцио хабар берди.
Манба маълумотига кўра, римликлар 25 ёшли футболчи трансфери устида ишлашда давом этмоқда. Томонлар ўртасидаги музокараларда аввалроқ сезиларли силжишга эришилган.
Аввалроқ "Рома" Луис Энрике учун "Зенит"га 40 миллион евро таклиф қилгани хабар қилинган эди.
Бразилиялик футболчи жорий мавсум барча мусобақалар доирасида 6 та учрашувда майдонга тушди, аммо гол ёки голли узатма қайд этмади.
Луис Энрике "Зенит"га ўтишидан олдин "Ботафого", "Бетис" ва "Флуминенсе" клубларида тўп сурган.













