Бугун, 31 август куни футбол мухлисларини бир қатор қизиқарли учрашувлар кутиб турибди.
U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Бангладешга қарши баҳс олиб боради. Учрашув соат 19:00 да бошланади ва FutbolTV телеканали орқали намойиш этилади. Ўйинни Абдулла Нурманов шарҳлаб боради.
Шунингдек, мазкур мусобақа доирасида соат 16:00 да Сурия ва Ҳиндистон терма жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Ушбу баҳс FutbolTV орқали Элдор Мустафоев шарҳида эфирга узатилади.
Англия Премьер-лигасининг 2-турида соат 00:00 да «Астон Вилла» ўз майдонида «Арсенал»ни қабул қилади. Учрашув Setanta телеканали орқали Даврон Файзиев шарҳида намойиш этилади.
Испания Ла Лигасининг 3-турида соат 22:30 да «Осасуна» ва «Хетафе» майдонга тушади. Соат 00:30 да эса «Барселона» «Райо Валекано»га қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашув Zo'r TV орқали Ҳасан Турдиалиев шарҳида эфирга узатилади.
Италия А Сериясининг 2-турида ҳам икки учрашув ўтказилади. Соат 21:30 да «Лечче» — «Рома», соат 23:45 да эса «Аталанта» — «Болоня» баҳси бўлиб ўтади.
31 август кунги ўйинлар:
U-20 Осиё кубоги. Саралаш босқичи
16:00 — Сурия — Ҳиндистон / FutbolTV, Элдор Мустафоев
19:00 — Ўзбекистон — Бангладеш / FutbolTV, Абдулла Нурманов
АПЛ. 2-тур
00:00 — «Астон Вилла» — «Арсенал» / Setanta, Даврон Файзиев
Ла Лига. 3-тур
22:30 — «Осасуна» — «Хетафе»
00:30 — «Барселона» — «Райо Валекано» / Zo'r TV, Ҳасан Турдиалиев
А Серия. 2-тур
21:30 — «Лечче» — «Рома»
23:45 — «Аталанта» — «Болоня»













