Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби ҳимоячиси Кевин Дансо жамоани тарк этишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда таниқли инсайдер Николо Скира ижтимоий тармоқлар орқали хабар берди.
Эълон қилинган маълумотга кўра, 27 ёшли австриялик футболчи яқин соатлар ичида клубдан кетиши мумкин. Ҳозирча Дансонинг фаолиятини қаерда давом эттириши маълум эмас.
Кевин ўтган йилнинг ёзида «Тоттенхэм» сафига қўшилган эди. У «шпорлар» билан 2030 йил июнь ойи охирига қадар амал қиладиган узоқ муддатли шартнома имзолаган.
Transfermarkt портали мутахассислари ҳимоячининг бозор қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда.













