Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

«Манчестер Сити» Энцо билан келишди, аммо «Челси»га таклиф ҳали йўқ

Баҳо:
+ | -

«Челси»нинг аргентиналик ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес «Манчестер Сити»га эҳтимолий трансфери ҳақидаги миш-мишлар фонида кетма-кет иккинчи учрашувни ўтказиб юборди.

Аввалроқ «Манчестер Сити» Фернандес билан шахсий шартнома шартларини келишиб олгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Бироқ Sky Sports маълумотига кўра, «Челси» ҳозирча футболчи учун расмий таклиф олмаган. Шу билан бирга, Англияда трансфер ойнасининг сўнгги куни — 1 сентябрь.

Эслатиб ўтамиз, «Челси» Фернандесни «Манчестер Сити»га қўйиб юборишга тайёр, аммо бунинг учун 140 миллион евро миқдоридаги таклифни кутаётгани айтилмоқда.

Transfermarkt портали мутахассислари 25 ёшли ярим ҳимоячининг бозор қийматини 100 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 13:57, 31.08.2026.
Ўқилди: 773 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик