Кириш Регистрация
30/08 00:30 Севилья 1-3 Атлетико
30/08 18:00 Сўғдиёна 2-0 Жайхун
30/08 18:00 Челси 4-3 Брайтон
30/08 18:00 Лидс 1-1 Брентфорд
30/08 18:00 Сандерленд 1-0 Фулхэм
30/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
30/08 20:00 Реал Мадрид 4-0 Малага
30/08 20:30 Ман. Юнайтед 5-2 Ипсвич
30/08 21:30 Наполи 1-2 Комо
30/08 22:30 Депортиво 3-1 Валенсия
30/08 23:45 Кальяри 0-1 Интер
30/08 23:45 Лацио 1-0 Женоа
31/08 00:30 Сельта 0-2 Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче - Рома
31/08 22:30 Осасуна - Хетафе
31/08 23:45 Аталанта - Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла - Арсенал
01/09 00:30 Барселона - Райо Вальекано

«МЮ» Сёрлотни Шешкога рақобатчи сифатида олмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Александр Сёрлотни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Caught Offside маълумотига кўра, норвегиялик футболчининг вакиллари эҳтимолий битимга қизиқиш даражасини билиш мақсадида Англия клуби билан алоқага чиққан. Трансфер қиймати тахминан 30 миллион фунт стерлинг, яъни 35 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

30 ёшли Сёрлот Мадридни тарк этишга шошилаётгани йўқ, аммо муносиб таклиф тушса, фаолиятини бошқа клубда давом эттириш вариантини кўриб чиқишга тайёр. «Манчестер Юнайтед»дан ташқари, футболчига «Ньюкасл Юнайтед» ва «Ювентус» ҳам қизиқиш билдирмоқда.

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти ҳозирча якуний қарор қабул қилгани йўқ, бироқ трансфер ойнаси ёпилгунига қадар ҳужум чизиғини кучайтириш эҳтимолини истисно этмаяпти. Сёрлот Беньямин Шешко учун ротациядаги вариант ва қўшимча ҳужумчи сифатида кўриб чиқилиши мумкин.

Эҳтимолий трансфер йўлидаги асосий тўсиқ — нарх. «Манчестер Юнайтед» 35 миллион евро тўлашга тайёр эканига ишонч ҳосил қилмаган, шу боис клуб ижара вариантини ҳам муҳокама қилиши мумкин.

Кўп нарса Жошуа Зиркзеенинг келажагига боғлиқ бўлади. Агар нидерландиялик ҳужумчи «МЮ»ни тарк этиб, клубга катта миқдорда маблағ олиб келса, ушбу пулнинг бир қисми Сёрлот трансфери учун йўналтирилиши мумкин.

Киритилди: 14:04, 31.08.2026.
Ўқилди: 852 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик