Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

«Галатасарой» «Порту» ҳужумчисини ўз таркибига қўшиб олади

Баҳо:
+ | -

«Галатасарой» 21 ёшли туркиялик ҳужумчи Дениз Гюль трансфери бўйича «Порту» билан оғзаки келишувга эришди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Манба маълумотига кўра, клублар ўртасида битим шартлари келишиб олинган. Айни пайтда томонлар футболчига душанба куни тиббий кўрикдан ўтиш учун йўл олишига рухсат берилишини кутмоқда. Қайд этилишича, Гюльнинг ўзи ҳам фаолиятини айнан «Галатасарой»да давом эттиришни истаган.

Гюль марказий ҳужумчи позициясида тўп тепади. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 5 миллион еврога баҳоламоқда.

Футболчи аввалроқ Швеция чемпионатида «Хаммарбю» сафида ўйнаган. Дениз Швеция фуқаролигига ҳам эга бўлиб, профессионал фаолиятини айнан ушбу мамлакатда бошлаган.

Киритилди: 14:06, 31.08.2026.
Ўқилди: 865 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик