Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

«Барселона» — «Райо Вальекано»: тахминий таркиблар

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 3-туридан ўрин олган «Барселона» — «Райо Вальекано» учрашуви 31 август куни «Камп Ноу»да ўтказилади. Ўйин Испания вақти билан 21:30 да, Тошкент вақти билан 1 сентябрга ўтар кечаси соат 00:30 да бошланади.

Ҳанси Флик жамоаси мавсумни яхши бошлади: каталонияликлар дастлабки икки учрашувда ғалаба қозониб, ҳали гол ўтказиб юборгани йўқ. Mundo Deportivo маълумотига кўра, мураббий «Атлетик»ка қарши 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган таркибнинг асосий қисмини сақлаб қолиши кутилмоқда.

«Барселона»нинг тахминий таркиби (4-3-3): Жоан Гарсия — Эрик Гарсия, Пау Кубарси, Жерард Мартин, Жоау Канселу — Марк Бернал, Педри, Фермин Лопес — Ламин Ямал, Рафинья, Энтони Гордон.

Канселу ўрнига Хави Эспарт, Гордон ўрнига эса Карим Адейеми майдонга тушиши ҳам мумкин. Родри асосий таркибга кириш учун номзод, аммо сўнгги кунлардаги кичик жисмоний муаммолар сабаб Берналнинг имконияти юқорироқ баҳоланмоқда. Френки де Йонг жароҳати туфайли ўйинни ўтказиб юборади, Гавининг иштироки эса сўроқ остида.

«Райо Вальекано»нинг тахминий таркиби (4-2-3-1): Дани Карденас — Андрей Рациу, Флориан Лежён, Пельо Фернандес, Годфрид Вертроувд — Оскар Валентин, Унаи Лопес — Фран Перес, Хорхе де Фрутос, Альваро Гарсия — Серхио Камельо.

Меҳмонларнинг асосий дарвозабони Аугусто Баталья жароҳат сабаб сафдан чиққан. Луис Фелипе ҳам ўйнай олмайди, Иси Паласоннинг иштироки эса номаълум.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:11, 31.08.2026.
Ўқилди: 1367 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик