«Галатасарой»нинг нигериялик ҳужумчиси Виктор Осимхеннинг яқин келажаги ҳақида янги маълумот пайдо бўлди.
Журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, Осимхен Туркияда ўзини жуда бахтли ҳис қилмоқда ва «Галатасарой» сафида ўйнашни давом эттиришни истайди. Клубнинг ўзи ҳам футболчини сотиш вариантини кўриб чиқмаяпти.
Қайд этилишича, агар Осимхен учун фавқулодда катта миқдордаги таклиф тушмаса, у «Галатасарой»да қолади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳужумчига Саудия Арабистони клублари, Англия Премьер-лигаси ва бошқа мамлакатлар жамоалари қизиқиш билдирган эди.
Янги мавсумда 27 ёшли Осимхен Туркия чемпионатида 3 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.













