Кириш Регистрация

«Барселона»нинг «Райо»га қарши қайдномаси эълон қилинди (Фото)

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ҳанси Флик Ла Лиганинг 3-туридан ўрин олган «Райо Вальекано»га қарши учрашув учун 22 нафар футболчини қайдномага киритди.

Дарвозабонлар қаторига Жоан Гарсия, Войцех Шесни ва ёш Эдер Аллер киритилган. Ҳимоя чизиғидан Жоау Канселу, Алехандро Бальде, Пау Кубарси, Хави Эспарт, Андреас Кристенсен, Жерар Мартин, Жюль Кунде ва Эрик Гарсия жой олган.

Ярим ҳимояда Фермин Лопес, Педри, Родри, Дани Олмо, Марк Бернал ва Бриан Фариньяс Флик ихтиёрида бўлади.

Ҳужум чизиғига эса Ламин Ямал, Рафинья, Карим Адейеми, Энтони Гордон ва Ҳамза Абделкарим чақирилган.

Қайдномада Френки де Йонг, Гави ва Руни Барджи йўқ. Улар жароҳат сабабли жамоага ёрдам бера олмайди. Яқинда «Фенербахче»дан сотиб олинган дарвозабон Доминик Ливакович ҳам рўйхатга киритилмаган. Хорватиялик посбон 27 август куни «Барселона» билан 2030 йилгача шартнома имзолаган, аммо унинг Ла Лигада рўйхатдан ўтказилиши билан боғлиқ масала ҳал этилмаган.

Киритилди: 16:30, 31.08.2026.
Ўқилди: 1893 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик