«Арсенал» «Эвертон» ҳужумчиси Илиман Ндиайе учун «Тоттенхэм»га рақобат қилиши мумкин. Бу ҳақда сенегаллик журналист Хадим Диахате хабар берди.
Манба маълумотига кўра, «канонирлар» трансфер ойнаси ёпилишига қадар 26 ёшли футболчи учун йирик таклиф тайёрламоқда.
Ндиайе аллақачон «Тоттенхэм» билан оғзаки келишувга эришган. Лондон клуби «Эвертон» билан тахминан 60 миллион фунтлик битим устида музокара олиб бормоқда.
Бироқ «Арсенал» ҳам футболчини ўз томонига оғдириш учун фаол иш олиб бормоқда ва сенегаллик ҳужумчини «Эмирейтс»ни танлашга кўндиришга уринмоқда.
Ндиайе 2024 йилда «Марсель»дан «Эвертон»га ўтган эди. Ўтган мавсумда у 34 та учрашувда 6 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Жорий мавсумда эса у «Эвертон»нинг дастлабки икки чемпионат ўйинида 1 та голли узатма муаллифи бўлди.













