«Манчестер Сити» жорий трансфер ойнасида Клаудио Эчеверрини яна ижарага юборади.
Англия клуби аргентиналик плеймейкерни жорий мавсумда асосий жамоа таркибида олиб қолишни режалаштирмаяпти. «Шаҳарликлар» футболчи Европада мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши учун уни яна бир бор ижарага беришни маъқул кўрмоқда.
Ҳозирга қадар Эчеверрига учта клуб жиддий қизиқиш билдирган: «Бенфика», «Реал Бетис» ва «Шеффилд Юнайтед».
Айни пайтда футболчининг қаерда фаолият олиб бориши бўйича якуний қарор қабул қилинмаган. «Манчестер Сити» ярим ҳимоячининг кейинги ривожланиши учун энг мақбул вариантни танлаш мақсадида барча таклифларни ўрганиб чиқмоқда.
Эчеверри «Ривер Плейт» сафидаги ёрқин ўйинлари орқали Аргентина футболидаги энг истиқболли ёш футболчилардан бири сифатида ном қозонган ва шундан сўнг «Манчестер Сити»га ўтган.
Клубнинг асосий мақсади — уни мунтазам равишда рақобатбардош даражада майдонга туша оладиган жамоага жойлаштириш.













