Кириш Регистрация

Дани Карвахаль трансфер ойнаси ёпилгандан кейин ҳам янги клубга ўта олади

Баҳо:
+ | -

Дани Карвахаль ёзги трансфер ойнаси расман ёпилгандан кейин ҳам янги клуб билан шартнома имзолаш ҳуқуқига эга бўлади. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар берди.

34 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси 18 май куни «Реал» билан ўзаро келишув асосида шартномасини бекор қилиб, клубни тарк этган. Шартнома расмий рўйхатдан ўтказиш муддати якунланишидан олдин бекор қилингани сабаб Карвахаль эркин агент мақомини тўлиқ сақлаб қолган.

ФИФА қоидаларига кўра, шартномаси табиий равишда якунланган ёки трансфер ойнаси ёпилишидан олдин ўзаро келишув асосида бекор қилинган футболчилар дедлайндан кейин ҳам янги клубда рўйхатдан ўтиши мумкин. Шу боис Карвахаль 1 сентябрь куни соат 23:59 гача албатта янги жамоа топиши шарт эмас.

Бироқ еврокубокларда иштирок этиш масаласида алоҳида чеклов бор. Агар тажрибали ҳимоячи жорий мавсум Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ёки Конференциялар лигасида ўйнашни истаса, унинг янги клуби футболчини 2 сентябрь, чоршанба куни соат 23:59 гача УЕФА рўйхатига киритиши керак.

Карвахаль «Реал» асосий жамоасида 13 мавсум ўтказди. Шу давр мобайнида у 26 та йирик совринни қўлга киритди. Улар орасида 6 та Чемпионлар лигаси кубоги, 4 та Ла Лига чемпионлиги ва 2 та Испания кубоги бор.

Киритилди: 18:59, 31.08.2026.
Ўқилди: 1132 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик