Кириш Регистрация
31/08 00:30 Сельта 0-2 Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче 0-4 Рома
31/08 22:30 Осасуна 1-0 Хетафе
31/08 23:45 Аталанта - Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла - Арсенал
01/09 00:30 Барселона - Райо Вальекано

Брэдли парижлик футболчилар билан хайрлашди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ»дан «Ливерпуль»га кўчиб ўтган ҳужумчи Брэдли Барколя Франция клуби ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Футболчи «ПСЖ» сафида уч йил тўп тепди.

«Қадрли «ПСЖ» мухлислари! Мен сизларга жамоадан кетаётганимни маълум қилмоқчиман. Аммо аввало сизларга миннатдорчилик билдиришни истайман.

Илк бор майдонга тушган дақиқаларимданоқ мени қўллаб-қувватлаганингиз ва ёрдам берганингиз учун катта раҳмат. Ҳатто энг қийин дамларда ҳам мени олға интилишга ундадингиз.

Бу футболкани кийиш мен учун бахт ва ҳақиқий завқ эди. Мен бу билан доимо фахрланаман. Шунингдек, футболчи сифатида ўсишимга ёрдам берган ва анча ривожланишимга имкон яратган бош мураббий ҳамда унинг бутун штабига миннатдорчилик билдираман. Яна бир бор раҳмат, Париж!», — деди футболчи. 

Киритилди: 20:47, 31.08.2026.
Ўқилди: 734 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик