Италия чемпионати — А Сериянинг 2-туридан ўрин олган учрашувда «Аталанта» ўз майдонида «Болонья»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Бергамода бўлиб ўтган баҳс узоқ вақт давомида голсиз кечди. Жамоаларнинг уринишларига қарамай, асосий вақт якунлангунга қадар ҳисоб очилмади.
Учрашув тақдирини Лазар Самаржич ҳал қилди. У 90+6-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилиб, «Аталанта»га муҳим уч очко келтирди.
Шу тариқа, Бергамо клуби мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди ва 6 очко билан А Серия турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.
«Болонья» эса 2026/27 йилги мавсумни муваффақиятсиз бошлади. Жамоа кетма-кет иккинчи мағлубиятини қабул қилди ва ҳозирча очко жамғара олмай, турнир жадвалининг 15-поғонасида бормоқда.
3-турда «Болонья» ўз майдонида «Сассуоло»ни қабул қилади. «Аталанта» эса навбатдаги учрашувини «Рома»га қарши ўтказади.













