Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

«Астон Вилла» АПЛда анти-рекордни такрорлади

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла» Англия Премьер-лигасининг 2-турида ўз майдонида «Арсенал»га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

«Канонирлар»га ғалаба келтирган ягона голни 59-дақиқада Букайо Сака урди.

Унаи Эмери бошчилигидаги «Астон Вилла» янги мавсумнинг дастлабки икки турида нафақат очко жамғара олди ва гол ура олмади, балки рақиб дарвозаси томон бирорта ҳам аниқ зарба йўллай олмади.

Opta маълумотига кўра, статистика юритила бошланган 2003/04 йилги мавсумдан буён АПЛнинг дастлабки икки турида бирорта ҳам аниқ зарба бера олмаган жамоа атиги иккинчи бор қайд этилди.

Бунга қадар бундай ҳолат фақат 2017/18 йилги мавсумда «Суонси» билан содир бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, «Астон Вилла» ўтган мавсум Англия чемпионатини 65 очко билан 4-ўринда якунлаган.

Киритилди: 03:15, 01.09.2026.
Ўқилди: 785 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик