Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

«Тоттенхэм» «Челси» билан Адарабиойо трансфери бўйича келишиб олди

Баҳо:
+1 | -

«Челси» марказий ҳимоячиси Тосин Адарабиойо «Тоттенхэм»га ўтишга яқин турибди.

Журналист Дэвид Орнштейн маълумотига кўра, «шпорлар» 28 ёшли футболчининг трансфери бўйича «Челси» билан келишувга эришган. Бу ижара эмас, балки тўлиқ трансфер бўлади.

Англиялик ҳимоячининг ўзи ҳам трансферга розилик берган. Унга келишувни якунлаш учун тиббий кўрикдан ўтишга рухсат берилган.

Шунингдек, «Челси» вингери Михаил Мудрик ҳам худди шу йўналишда ҳаракатланиши кутилмоқда. Унинг «Тоттенхэм»га ижараси бўйича ҳам клублар ўзаро келишувга эришган.

Адарабиойо «Челси» сафида 2024 йил ёзидан буён тўп тепиб келмоқда.

Марказий ҳимоячи Лондон клуби таркибида барча мусобақалар доирасида 70 та учрашув ўтказиб, 7 та гол урган ва 1 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 04:25, 01.09.2026.
Ўқилди: 808 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик