Кириш Регистрация

Гасперини: «Коне сотувда эмас»

Баҳо:
+ | -

«Рома» бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини А Сериянинг 2-турида «Лечче» устидан қозонилган 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабадан сўнг ярим ҳимоячи Ману Коненинг эҳтимолий трансфери ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

«Бу фақат ОАВдаги шов-шув. Менга ҳеч ким Коне ёки бошқа бир футболчининг кетиши мумкинлиги ҳақида айтмаган. Айниқса, трансфер ойнаси ёпилишига 24 соат қолган бир пайтда. Билишимча, клуб раҳбарияти футболчиларни сотиш ниятида эмас», — деди Гасперини.

Шу билан бирга, мутахассис «Рома» таркиби ҳали етарлича комплектланмаганини таъкидлади.

«Дибала ва Мален ҳар доим ўйнай олмайди. Бугун ҳужум чизиғи учун захира ўриндиғимизда атиги икки футболчи бор эди. Пеллегрини ва Ренш сафга қайтади, аммо барибир кимдир етишмаслиги мумкин. Бугун эса кутилмаганда Ндикани ҳам йўқотдик», — деди у.

Гасперинининг фикрича, Чемпионлар лигасида иштирок этадиган жамоа учун таркиб чуқурлиги айниқса муҳим.

«Чемпионлар лигасида бир футболчининг йўқлиги жамоага қаттиқ таъсир қилмаслиги учун етарли даражада кенг таркибга эга бўлиш жуда муҳим. Таркибни тўлиқ шакллантиришга улгурамиз, деб умид қиламан.

Агар ҳозирги таркиб билан қоладиган бўлсак ҳам, барибир курашамиз ва ортга чекинмаймиз. Чемпионлар лигаси ҳам, чемпионат ҳам спринт эмас, марафон», — деди «Рома» устози.

Гасперини, шунингдек, «Лечче»га қарши баҳсда футболчиларининг ишончли ўйини, характери ва ҳаракат сифатини юқори баҳолади.

Киритилди: 04:37, 01.09.2026.
Ўқилди: 684 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик