«Арсенал»нинг янги футболчиси Эзри Конса Англия Премьер-лигасининг 2-турида «Астон Вилла»га қарши учрашувда янги жамоаси сафида дебют қилди.
28 ёшли футболчи учун бу дебют ўзига хос аҳамият касб этди, чунки у майдонга жуда яхши таниш бўлган «Вилла Парк» стадионида тушди. Конса Бирмингем клуби сафида етти йил давомида тўп тепган.
У 79-дақиқада захирадан майдонга тушди.
«Дебют учун алоҳида жой ва жамоа учун жуда муҳим ғалаба. Илиқ кутиб олганингиз учун раҳмат», — деб ёзди Конса ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
«Арсенал» Эзри Консани 21 август куни «Астон Вилла»дан харид қилган эди. Трансфер қиймати қарийб 60 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Микель Артета бошчилигидаги «Арсенал» янги АПЛ мавсумининг дастлабки икки туридан кейин 6 очко жамғарган.













