Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон - Япония

«Милан» — «Лацио» ўйини бошқа санага кўчирилди

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионатининг 4-туридан ўрин олган «Милан» — «Лацио» учрашуви бошқа санага кўчирилди.

Pianetamilan.it маълумотига кўра, дастлаб 13 сентябрь, якшанба куни ўтказилиши режалаштирилган баҳс бир кун олдин — 12 сентябрь, шанба кунига белгиланди.

Шунингдек, учрашувнинг бошланиш вақти ҳам ўзгарди. Аввалига баҳс Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланиши режалаштирилган бўлса, энди жамоалар соат 21:00 да майдонга тушади.

Ўйиннинг кўчирилиши еврокубок мусобақалари бошланиши билан боғлиқ.

«Милан» бу мавсум Чемпионлар лигасида эмас, Европа лигасида иштирок этади. Италия клуби 16 сентябрь куни ушбу мусобақа доирасида Португалиянинг «Бенфика» жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Шу сабабли «россонерилар»га еврокубок учрашувига тайёргарлик кўриш учун кўпроқ вақт бериш мақсадида «Лацио»га қарши чемпионат баҳси бир кун олдинга сурилди.

Киритилди: 08:09, 01.09.2026.
Ўқилди: 717 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик