Юрген Клопп Германия терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлади.
Мутахассис миллий жамоанинг асосий ўзагини Мюнхеннинг «Бавария» клуби футболчилари ташкил этишини яхши тушунади. Шу сабабли у айнан ушбу клуб билан яқин муносабатлар ўрнатишга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Клопп яқинда «Бавария» базасига ташриф буюриб, мюнхенликлар бош мураббийи Венсан Компани билан учрашди.
Шунингдек, Германия термаси устози клуб сафидаги немис футболчилари билан алоҳида суҳбатлар ўтказди.
Клоппнинг бу ташаббуси Германияда катта қизиқиш уйғотди. Чунки янги мураббий олдига миллий жамоани яна ғолиблик даражасига қайтариш вазифаси қўйилган.
Футболчилар билан шахсан танишиш, улар билан мулоқот қилиш ва ишнинг илк кунлариданоқ ўзаро ишончли муносабат ўрнатиш Клоппнинг мураббийлик фаолиятидаги одатий услубларидан бири ҳисобланади.













